13 February 2016
21:30 - Ўзбекистонда 20 ёшгача шахсларга ароқ сотилмайди
Ўзбекистон ҳукуматининг ягона интерактив портали мамлакатда алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари 20 ёшдан кичик бўлганларга сотилмайди. Сотувчилар ёши 20 дан кам кўринган харидорлардан ёшини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатишни талаб қилишлари шарт. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг чакана савдо қоидаларига киритиладиган тегишли тузатишларда ана шу норма акс этган.

Шунингдек, ҳужжатга алкоголь маҳсулотларини савдо автоматлари орқали сотиш ҳамда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари кўринишдаги болалар ўйинчоқлари, ширинликлар, бошқа буюмларни сотишни тақиқлашни киритиш ҳам кўзда тутилмоқда.