13 February 2016
19:27 - Навоийдаги колониядан диндорнинг жасади чиқди
Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳридаги 64/48 сонли қамоқхонадан 44 яшар Достон Абдураҳмоновнинг ўлиги чиқди. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячилари Ташаббус гуруҳи етакчиси Сурат Икромов хабар қилди. Икромовга кўра, диний айбловлар билан қамалган, 9 йиллик жазо муддати 17 йилга чўздирилган Достон Абдураҳмоновнинг қийноқлардан вафот этган.

Ўтган ҳафта эса Навоийдаги 64/46 сонли қамоқхонадан диний экстремистик гуруҳга аъзоликда айбдор деб топилиб, 9 йилга қамалган 42 ёшли Маҳмуджон Ҳасановнинг ҳам жасади чиққанди.