11 February 2016
17:45 - Мексика қамоқхонасидаги исёнда 50 киши ўлибди, Ўзбекистон номли қамоқхонада ҳам исён бўлиши муқаррар, унинг олдини олишниннг ягона йўли демократиядир

Reuters Агентлиги Мексикадаги маҳаллий ахборот воиталарига асосланиб хабар беришича, бугун эрталаб бу мамлакатнинг шимолий шарқида жойлашган Монтеррей штатидаги Топо-Чико қамоқхонасида маҳбуслар исён кўтаришган ва 50 га яқин одам ҳалок бўлган, сони номаълум бўлган маҳбуслар қамоқхонадан қочган. Ҳуқуқ-тартибот органлари исённи бостириб, назоратни қўлга олишгани ҳам хабарларда айтилади..

Маълумки, Мексикада бу каби воқеалар тез-тез бўлиб туради. Шу сабабли бугунги исённи ўзбеклар учун хабар қилиб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ эди. Аммо, машҳур Freedom House ташкилоти 27 январда жаҳон давлатларининг эркинликлар даражаси рўйхатини эълон қилиб, Сомалияни дунёда эркинлиги энг оз бўлган давлат сифатида рўйхатнинг охирига қўяр экан, рўйхатнинг охиридан иккинчи ўринга Ўзбекистонни жойлаштирган эди. Яъни, Ўзбекистоннинг ўзи каттагина қамохона ҳисобланади.

Ва қамоқхона Ўзбекистонда ахир бир кун шундай исён бўлиши муқаррардир, дейди мухбиримиз. Табиий, катта қамоқхонада исён бўлиши катта ҳалокатларга йўл очади, минглаб, ўн минглаб одамлар ҳалок бўлади.

Бўлиши муқаррар бўлган қонли воқеаларни олдини олишнинг ягона йўли қамохонани йўқ қилишдир. Аммо, минг афсуски, Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими бундай нарсаларни ўйламайди. Ўйласа эди, қонли воқеаларнинг олдини олишнинг ягона йўли мамлакатни демократиялаштириш эканлигии тушунган бўларди.

Тўғри, 2010 йил 12 ноябрь куни Ислом Карим Олий мажлисда “Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпцияси” номли доклад қилган эди, аммо бу концециянинг биронта элементи амалга оширилгани йўқ. Демак, ишларимиз чатоқ.

Ислом Каримнинг “концециясини” ўрганишни истаганлар, икки қисмга бўлинган ўша докаладни “Ҳаракат” сайтида ўқишлари мумкин:

1-чи қисм - http://harakat.net/actual/?id_topic=9&id=137


2-чи қисм - http://harakat.net/actual/?id_topic=9&id=138