30 January 2016
16:40 - Ўрта Ер денгизида бу йилнинг ўзи 200 дан кўп мусулмон қочқин чўкиб ўлди, Ислом динида ислоҳотлар бўлмагунча, бу каби фалокатларнинг олдини олиб бўлмайди

Туркиядаги энг катта Миллиёт газетасининг ҳозиргина тарқатган хабарига кўра, бу мамлакатнинг Эгей денгизи бўйидаги Чаноққала шаҳридан Юнонистонга муҳожирларни нолегал олиб кетаётган кеманинг чўкиши натижасида камида 39 киши ҳалок бўлди. 75 қочқинни Туркия соҳил хизматчилари қутқариб қолишибди.

Хабарларга кўра, бу йилнинг ўзида, яъни бор-йўғи сал кам 1 ой ичида Ўрта Ер денгизида Осиё ва Африкадан Европага етиб олиш учун кемаларда йўлга чиққан 218 киши ҳалок бўлибди.

Қочқинларнинг мутлақо кўпчилиги мусулмонлар бўлиб, уларнинг мутлақо кўпчилиги анъанавий маънода қочқин ҳам эмас, қашшоқ Ислом мамлакатларидан Европага кўчиб олиш ниятидаги муҳожирлар эканлигини биринчи бўлиб “Ҳаракат” агентлиги ёзган эди. Ҳозир бу ҳақиқатни АҚШ ва Евпропада чиқадиган машҳур газеталар ҳам ёзишга бошлашди.

Вақти келади, улар кеч бўлса ҳам, “Ҳаракат” айтаётган бошқа бир ҳақиқтни ҳам тушунишга бошлашади. Ҳақиқат шундан иборатки, Ислом мамлакатларига ёрдам бериб, уларнинг ривожланишига имкон яратилмаса, яқинда ўн, балки юз миллионлаб мусулмонлар Шимолий Америка ва Европа давлатларига бориб олиш ҳарактига тушадилар. Ислом мамлакатларини эса, демократияни ривожлантирмасдан қашшшоқликдан олиб чиқиб бўлмайди.

Аммо, Ислом дунёсида демократияни ривожлантириш йўлидаги асосий тўсиқ – Ислом динининг Қуръонни хато ўқиш натижасида шакллланган хато тушунчаларидир. Уларнинг асосийси – давлат исломий бўлиши кераклиги. Демак, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча, Ислом дунёсида демократия ва ривожланиш бўлиши ҳам мумкин эмас.

Шундай экан, Ғарб Ислом дунёсига Ислом динини ислоҳот қилишда ёрдам бериши керак, чунки, Ислом дунёсининг ўзи бугун буни қилишга қодир эмаслиги кўриниб турибди.