29 January 2016
01:36 - Ўзбекистонга дарс бўлсин: Украина 3 мингта давлат ширкатидан 90 фоизини хусусийлаштирмоқчи

Украина Президенти маъмуриятининг раҳбари Борис Ложкинга асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Украинада 3 мингта давлат компанияси бор бўлиб, улардан 1 минг 600 таси ишламоқда, ҳукуматнинг мақсади кўпи билан 250 компанияни давлат қўлида қолдириш, қолганларини сотишга чиқаришдир. Бу ишни бир неча йил ичида амалга ошириш кўзда тутилмоқда экан.

Украинларни тушуниш мумкин, дейди мухбиримиз, тарих кўрсатмоқдаки, давлатнинг қўлидаги компанияларнинг ривожланиши хусусий компанияларникидек бўлмаган ва бўлолмайди. Ҳамма нарсани ўз қўлида тутган, хусусий компанияларга мутлақо йўл бермаган СССРнинг иқтисоди ўлим остонасига келгани ва айнан шунинг натижасида СССР битганини ҳамма билади.

Ўзбекистонда ҳам ҳозир аҳвол шундай. Майда-чуйда корхоналар ва савдо системасигина хусусий қўлларда. Катталарининг ҳаммаси ёки давлатники ёки чел эллик ширкатлар билан қўшма корхоналардир. Катта хусусий ширкатлар пайдо бўлиши учун бойлар синфи шаклланиши керак. Иқтисод нималигини ҳам билмайдиган ва тушунмайдиган Ислом Карим ва унинг командаси эса, бойлар синфи яратишнинг коммунистсифат душманларидир.

Мухолифатнинг мақсади – Ислом Карим ва командасининг ақлини янгилашга, хусусий тадбиркорликка кенг йўл очишга эришиш бўлиши керак. Улар янгиланмаса, уларни ўзгартириш керак. Бошқа йўл йўқ. Акс ҳолда Ўзбекистон қашшоқлашиб бораверади.