21 January 2016
22:32 - Обаманинг ҳукумати Трампнинг маслаҳатларига қулоқ солишга бошлаб, мусулмонларга виза бериш йўлида биринчи тўсиқларни қўйди
Маълумки, АҚШ президентлигига Республикачилар Партиясининг номзоди бўлиш учун кураш олиб бораётган Доналд Трамп ислом террористларнинг ўз мамлакатига кириш йўлида қўйиладиган тўсиқлардан бири сифатида мусулмонларни АҚШга бутунлай киритмаслик кераклигини гапирган эди. Жорийдаги Президент Барак Обама сўзда бунга қарши чиққан бўлса ҳам, амалда Трампнинг т аклифларини амалга ошириш йўлига тушганга ўхшайди.

Ватан Хавфсизлиги Департаменти (вазирлиги) бугун чиқарган қарорга кўра, 2011 йилда бери ўтган вақт ичида Эрон, Ироқ, Судан ва Сурияда бориб келганлар АҚШга визасиз кириш программалари доирасида келаётган бўлсалар ҳам виза олишлари керак бўлади. Бу мамлакатларга дипломатик ва ҳарбий вазифалари доирасида борганларга бу тўсиқ ишлатилмайди.

Вазирлик тарқатган баёнотда бу қарор АҚШнинг 2015 йилда қабул қилинган антитеррор акти нормаларига мос равишда чиқарилгани урғуланади.

Мусулмонлар сўзи ишлатилмаса ҳам кўриниб турибдики, гап мусулмонларга виза бериш тартибини қийинлаштириш ҳақида кетмоқда, дейди мухбиримиз. Бу биринчи қадам, ҳали яна кўплари бўлади ва бу каби чекловларни Европа давлатлари ҳам киритишга бошлайди. Секин-аста мусулмонлар ривожланган мамлакатлардан изоляция қилинади.

Бунинг олдини олишнинг ягона йўли – Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишга эришишдир. Ўшандагина ислом терроризмининг илдизлар кесилади, Ислом Дунёси ҳозирги қолоқлик ва қашшоқликдан чиқишга бошлайди.