18 January 2016
21:08 - Қўнғирот сода заводи ўз қувватини икки бараварга оширади
Хитойнинг CITIC ширкати мамлакатимиздаги Қўнғирот сода заводи қувватини оширади. “Ўзкимёсаноат” ширкати расмийсига кўра, ширкат ва CITIC Ltd компанияси ўртасида 2012 йилда бу борада шартнома тузилган. Хитой томони сода заводининг қувватини 200 минг тоннага еткизишни ваъда қилган.

“Янги асбоб-ускуналар ўрнатилган ва синов тартибида ишга туширилган, яқин икки ой ичида завод тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди”, — деди “Ўзкимёсаноат” вакили. Лойиҳа учун керак бўлган сармоянинг 77 млн доллар Эксимбанк томонидан, 14,4 млн доллар - Ўзбекистон тараққиёт фондидан ва қолган қисмини “Ўзкимёсаноат” томонидан киритилган.