18 January 2016
19:09 - Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири АҚШга йўл олибди
Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” ахборот агентлиги ўзининг 4 қаторлик хабарида вазир Абдулазиз Комил бошчилигидаги мамлакат ҳукумати делегацияси АҚШ ҳукумати вакиллари билан 19-23 январь кунлари музокаралар ўтказишини билдирди. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон-Америка сиёсий кенгашининг навбатдаги учрашувида қандай масалалар муҳокама этилиши борасида маълумот бергани йўқ.

“Ташриф давомида Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди, Давлат департаменти ва бошқа муассасаларда икки томонлама учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган,” дейилади вазирлик маълумотида.

Таъмин қилиш мумкинки, агарда Абдулазиз Комил Тошкентдан тўғри АҚШга боришни ўйлаган бўлса, кеча, яъни якшанба куниёқ Нью-Йоркга етиб олган. Аммо, у АҚШда 3 кун қандай учрашувлар ўтказишини тахмин қилиш ҳам қийин. Чунки, Ўзбекистоннинг АҚШ билан алоқалари минимал даражада ва бундай алоқалар борлигининг ягона сабаби – АҚШ ҳали ҳам Афғонистон билан шуғулланишни давом эттираётганидир.

Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Комил сўнги марта АҚШда 2015 йилнинг сентябрь ойида бўлган ва БМТнинг БошАссамблеясида нутқ сўзлаб (расмда), феълан Ислом Каримнинг шармандасини чиқарган эди.