17 January 2016
09:38 - Эрон ядровий қурол яратиш программаларини тўхтатганига ишонган Ғарб унга қарши киритилган санкцияларини бекор қилди

Атом энергиясидан ҳарбий бўлмаган мақсадларда ишлатиш йўлида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш билан шуғулланадиган Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлик (АЭХА) кеча Эрон ядровий қурол яратиш йўлидаги ҳаракатларини тўхтатиш ваъдасини қандай бажараётгани ҳақида ҳисобот эълон қилди. Маълумки, узоқ йиллар давом этган музокаралардан кейин ўтган йили июль ойида Эрон ва “Олтилик” деб ном олган Россия, Буюкбритания, Германия, Хитой, АҚШ ва Франция давлатлари ўртсида шартнома имзоланган эди. Айнан шу шартномада Эрон ядровий қурол яратиш йўлидаги ҳаракатларини тўхтатишга въда берган, “Олтилик” эса Эронга қарши кирилган санцияларни бекор қилиш мажбуриятини олган.

АЭХАнинг ҳисобатига кўра, Эрон ростдан ҳам ядровий қурол яратиш йўлидаги ҳаракатларини тўхтатган эмиш. Буни эшитган “Олтилик” Эронга қарши киритилган санкцияларни бекор қилиши керак. Эрон учун муҳим бўлгани, унинг дунё нефть бозорига қайтишидир.

Эрон ўз қамоқхоналарида ётган 5 америкаликни озод қилганини ҳам ҳисобга олиб, АҚШ Президенти кечаёқ Эронга қарши санкцияларни бекор қилди. Европа Иттифоқи ҳам шундай қилган.

Балки, дейди мухбиримиз, Эрон ростдан ҳам ядровий қурол яратишга қаратилган программаларини ҳозир тўхтатган бўлиши мумкин, аммо ядровий қурол яратишдан ҳеч қачон воз кечмайди. Унинг ваъдаларига ишониш ўта соддаликдир. Шуни ҳам унутмаслик керакки, Эроннинг ядровий қуролга эга бўлиш амбициялари орқасида Россия турибди. Чунки, Путиннинг мақсади – дўппи тер келиб қолганда Ғарбга қарши ядровий қуролга эга бўлган Эронни ишлатиш.

Ҳеч шубҳа йўқки, АЭХА ҳар куни текшириб турса ҳам, Россия ва Эрон текширувчиларнинг бурни остида Эронни ядровий қуролга эга бўлган давлатга айлантириш йўлидаги ишларини давом эттираверадилар.

Расмда - Эрон-"Олтилик" байроғи.