30 December 2015
06:41 - Ўзбекистонда бензин ва нефт маҳсулотлари нархи ошади
2016 йилнинг 1 январидан бошлаб, нефть ва нефт маҳсулотлари истеъмоли учун жисмоний шахслардан олинадиган солиқ миқдори оширилади. Бу эса бензин ва бошқа турдаги ёқилғи нархларининг ошиши демакдир. Яъни, 1 январдан бошлаб 1 литр бензин учун солиқ миқдори 45 сўмга (ҳозирги 290 сўм ўрнига 335 сўм бўлади) 1 литр суюлтирилган газ учун 30 сўмга (200 < 230), ва қисилган газ учун 35 сўмга (240 < 275) ортади.

Ҳозирда ммлакатда Аи-80 бензинининг 1 литри 2030 сўм, Аи-91 – 2235 cўм, Аи-95 2460 сўм, дизель ёнилғисининг 1 литри 2200 сўмдир. Бу миқдор юқоридаги коэфицентларга мувофиқ, ўзгаради. Аммо ҳозирда бензин танқислиги давом этмоқда, АЁҚШларда турнақатор навбатлар юзага келган.