29 December 2015
21:21 - Янги йилдан мобиль алоқа учун солиқлар ошади
Адлия вазирлигининг қонунчилик базасига кўра, янги йилнинг 1 январидан мобиль алқоа компанияларининг рақамларидан фойдаланганлик учун мобил алоқа компаниялари оладиган ҳақ икки баробарга оширилади. Бу дегани мобиль алоқа хизматлари абонентлар учун тўловлар миқдори 6,3 фоизга ортади. Абонент номеридан фойдаланганлик учун ҳар ойда олинадиган ҳақ ҳозирги 750 сўмдан 1500 сўмга кўтарилади.

Абонент рақами учун олинадиган ҳақнинг 80 фоизи давлат бюджетига, қолгани Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисобига тушади. 1 январдан бошлаб бир абонент учун мобил алоқа хизматининг ўртача нархи ҳозирги 11 757 сўмдан 12 507 сўмга, яъни 6,3 фоизга кўтарилади.