25 December 2015
11:12 - Гуржистоннинг хўжайини Бидзина Иванишвили Бош вазирни ўзгартирмоқда
Гуржистонда туғилган ва шу ерда институтнинг ҳам битирган Бидзина Иванишвили СССРнинг охирги йилларида Россияда бизнесс билан шуғулланабошлади ва миллиардерга айланди. Россия фуқаролигини ҳам олди. 6 миллардлик бойлиги билан Россиянинг биринчи 25 миллиардери рўйхатига кирди. 2012 йилда Гуржистонда бўладиган парламент сайловлари олдидан, аниқроғи, 2011 йилда Россия фуқаролигидан воз кечиб Гуржистонга қайтди ва «Гуржилар Орзуси» номли коалицияда Михаил Саакашвилининг сал кам ҳам душманларини тўплаб, Гуржистоннинг Давлат бюджетидан 2 баравар кўп бўлган пулига ҳаммани сотиб олиб, «Гуржилар Орзуси» парламентда кўпчлик овоз олишига эришди.

Бу кўпчилик Бидзина Иванишвилини Бош вазир этиб тайинлади. Аммо, бир йилчадан кейин у Бош вазирликдан истеъфога чиқди ва Гуржистонни норасмий хўжайин сифатида бошқаришни давом эттирди. Бош вазир этиб, ўзининг қўғрчоғи Ираклий Гарибашвилини тайинлади.

Бироқ, кеча кутилмаганда Ираклий Гарибашвили истеъфога чиқди. Ҳамманинг фикрича, Бидзина Иванишвили нима сабабдандир Бош вазирдан норози бўлиб қолди ва уни ҳукумат раислигидан олиб ташлади. Ҳамма Иванишвилига яқинлиги билан билинган ва ҳозир ташқи ишлар вазири вазифасини вақтинча бажариб турган Георгий Квирикашвили (расмда) Бош вазирлик курсисига ўтказилиши ва янги қўғирчоқ ролини ўйнашини тахмин қилмоқда.