08 December 2015
01:24 - Саакашвили хато йўлга кетди: Коррупционерларга эмас, коррупцияга қарши курашиш керак
Украина ахборот воситалари собиқ Гуржистон Президенти, ҳозир Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвилининг бу мамлакатдаги коррупцияга оид сўзларини келтирдилар. Михаил Саакашвилига кўра, Украинанинг асосий коррупционерлари - бу мамлакатнинг энг катта бойлари Ринат Ахметов, Игорь Коломайский ҳамда мамлакат парламентининг депутатлари Николай Мартиненко, Андрей Иванчук билан бирга, ҳозир Европада қочиб юрган олигарх Дмитрий Фирташдир. Бу коррупционерлар жорийдаги Бош вазир Арсений Яценюксиз бунчалик ишлар қилолмасдилар ва давлатга $5 млрд зарар келтиролмасдилар.

Михаил Саакашвили бу ва бошқа коррупционерлар давлатнинг қанча пулини қандай қилиб ўғирлашгани ҳақида аниқ маълумотлар ҳам келлтирган.

Ҳеч шубҳа йўқки, Михаил Саакашвили аниқ рақамларнини ва коррупцияга қоришган бойларнинг аниқ исмларини келтирган. Аммо, бундай йўл билан коррупцияга қарши самарали курашиб бўлмайди. Саакашвили бу коррупционерларни синдиролса, ўргнига бошқалари чиқаверади. Чунки, коррупциянинг гуллаши - Украинада демократия йўқлигининг кўрсатгичидир.

Авваламбор, Украинани демократлаштириш учун ишлаш керак. Мамлакат демократлашган сари коррупция ўз-ўзидан камаяверади. Аммо, унутмаслик керакки, автомобиллар бор экан, автоҳалокатларни йўқ илиб бўлмагани каби, одамлар бор экан, коррупциянинг бутунлай йўқ қилиб бўлмайди. Демократия уларни минималлаштиради, холос.

Демак, коррупционерларни фош қилиш ва жазолаш билан бир қаторда, мамлакатда демократик жараёнларни тезлатиш ҳақида ўйлаш ва шу йўналишда ишлаш керак. Табиий, бу осон бўлмайди, бунинг устига, Михаил Саакашвили Украинада президент ҳам эмас, губернатор, холос. Аммо, на илож...