24 November 2015
22:05 - Ўзбек хуфялари 22 килограмм героин овлабди, овланмагани қанча?

Тожикистон орқали Россия ва Латвияга олиб кетилаётган 22 килограмм гиёҳвандлик моддасини қўлга туширган МХХнинг Давлат чегараларини муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Божхона қўмитаси вакиллари юкни юк поезд ғилдираклари орасидан топишбди. Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматига кўра, 2015 йилнинг январь-сентябрь оралиғида бўлган муддат давомида божхона ходимлари 120 килограммдан ортиқроқ гиёҳвандлик моддаларини қўлга олишган.

Ўтган йили эса божхона идоралари томонидан 177 маротаба ноқонуний равишда гиёҳвандлик моддаларини олиб кириш билан боғлиқ жиноятларни қайд этилган. Ҳозир ҳамма биладики, Ўзбекистон Тожикистон ва Афғонистон орқали Европа ва Ғарбга кетаётган гиёҳвандлик моддалари транзитига коридор бўлиб қолмоқда. Шундай экан, Ўзбекистон хуфяларининг иши қанчалик самарали эканлигини баҳолаш учун, авваламбор, Ўзбекистон орқали қанча гиёҳвандлик моддаси ташилаётганини тахминан бўлса ҳам билиш керак. Ҳеч шубҳасиз, тонналаб ташилмоқда. Демак, 22 килогораммни қўлга тушириш ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.