24 November 2015
20:53 - Хитой қурмоқчи бўлаётган тезюрар темир йўл Ўзбекистон ҳудудидан ҳам ўтади
China Daily нашрининг ёзишича, Хитой Эронга борадиган янги тезюрар темир йўлини қурмоқчи. Мазкур йўл Марказий Осиёнинг 4 давлати, шу жумладан, Ўзбекистон ҳудудидан ҳам ўтади. Мазкур лойиҳа ҳақида China Railway Corp ширкати бош муҳандиси Хе Хову томонидан маълум қилинди. Унинг сўзларига қараганда, бу йўл йиллик товар айланмасини 2.5 триллион долларга етказади.

Янги темир йўл Шинжон пойтахти Урумчини Хитойнинг Инин, Қозоғистоннинг Олмаота, Қирғизистоннинг Бишкек, Ўзбекистоннинг Тошкент ва Самарқанд, Туркманистоннинг Ашхобод ва Эроннинг Теҳрон шаҳарлари билан боғлайди. Бундай темир йўлни яратиш зарурати турли давлатлардаги темир йўл стандартлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш орқали келиб чиқмоқда.

Тан олиш керак, мазкур йирик лойиҳа Марказий осиё минтақаси учун жуда фойдали бўлиб, Ўзбекистон ҳам бундай имкониятлардан фойдаланиб қолиши керак.