21 November 2015
01:08 - Афғонистон президентининг Қозоғистонга ташрифи Ислом Каримга шапалоқми ёки у Тошкентга ҳам келадими?
Кеча Остонга биринчи расмий ташриф билан келган Афғонистон Президенти Ашраф Ғани расмий маросим билан Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой тарафидан кутиб олинди (расмда).

Пешин соатларида ўтказилган маросимдан кейин икки мамлакатнинг президентлари икки тараф делегацияларининг иштирокида учрашувлар ўтказибдилар. Нурсултон Назарбойнинг Қозоғистон билан Афғонистон ўртасидаги алоқалар 500 йил аввал қозоқ хони Аҳмедшох Дураний замонида бошлагани ҳақидаги масхарабозча сўзларига эътибор бериш керак эмас, дейди "Ҳаракат" мухбири, аммо ҳозир Афғонистон президентининг биринчи бўлиб Қозоғистонга келиши анчагина саволлар туғдиради.

Ўзбекистон АҚШнинг талаби билан бўлса ҳам, Афғонистонга биринчи темир йўлни қуриб берди, бу мамлакатда ҳалигача биронта ўзбекча мактаб бўлмаслигига қарамасдан, Ўзбекистон Афғонистонга тожик тилидагина дарс бериладиган мактаб қуриб берди. Аммо, Ашраф Ғани президент сифатидаги биринчи Марказий Осиё ташрифини Ўзбекистонга эмас, Қозоғистонга қилди. Умид қилиш керакки, у Остонадан кейин Тошкентга ҳам келади ва Афғонистонда ўзбекча мактаблар очиш ҳақида ваъда беради.

Қозоқларнинг расмий ахборот воситалари Ашраф Ғарининг ташрифи пайтида икки мамлакат ўртасида бир қатор шартномалар имзоланган, масалан, фуқаровий мудофаа ва маданият соҳасида ҳамкорлик ҳақида. Қозоғистон Афғонистонга қурол ва буғдой етиштириб бериш ҳақида ҳам ваъдалар берибди.