20 November 2015
21:33 - Бечора Ғарб: Малидаги терактни ИШИД эмас, Ал-Қоида уюштирган экан, ғарблик журналистлар ҳеч нарсани тушунмаcликларини кўрсатмоқдалар

Бир ҳафта олдин, аниқроғи, 13 ноябрдан 14 га ўтар кечаси Париждги қонли терактларни ИШИД уюштиргани маълум бўлгандан бери, Франция Суриядаги ИШИД позицияларини бомбардимон қилишни кучайтирганини айтиб мақтанарди.

Ҳозир маълум бўлишича, Франциянинг собиқ мустамлакаси, ҳозир ҳам маълум маънода Францияга боғлиқ бўлган Мали пойтахтидаги Radisson Blu меҳмонхонасида 170 кишини гаровга олган ва турли маълумотларга кўра, 10 ёки 27 кишини ўлдирган террористик гуруҳ ИШИДга эмас, Ал-Қоидага тегишли экан.

Сўнги хабарлар кўрсатмоқдаки, меҳмонхонада гаровга олинганларнинг ўлдиририлмаганлари қутқарилган, террористларнинг иккитаси ўлдирилган. Демак, қолган 8 террорист ҳали ҳам меҳмонхонадами?

Энг қизиғи, Мали пайтахтидаги воқеалар бутун дунё ахборот воситаларининг диққат марказида турар экан, нима учун ал-қоидачилар гаровга олингаларниннг кўпчилигини ўлдирмадилар деган савол ҳеч кимни қизиқтирмайди. Аслида, террористлар буни истасалар, орадан ўтган 5-6 соат ичида хоналарнинг эшигини бузиб бўлса ҳам жуда кўп одамни ўлдиришлари мумкин эди-ку. Уларнинг мақсади нима эди ўзи?

Бу саволларга жавоб йўқлиги кўрсатмоқдаки, Ғарб давлатларининг лидерлари ислом терроризмининг моҳиятини ҳалигача тушунмаганлари каби, Ғарб журналистлари ҳам бўлаётган воқеаларни тўғри баҳолаш ва таҳлил қилишга қодир эмаслар.