19 November 2015
21:21 - Рашод қорининг маърузаларини телефонига юклаган қўқонлик талаба ҳибсга олинди, Ўзбекистон режимидагиларнинг қачон ақли киради?
Фарғона вилояти ИИБ томонидан Қўқон педагогика институти талабаси Мўминжон Сиддиқов диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғоялари мавжуд материалларни тарқатганликда айбланиб, ҳибсга олинди. Маълум бўлишча, Сиддиқов интернетдан “жиҳод” ва динлараро нифоққа даъват қилувчи имом Рашод қори Камоловнинг маърузаларини ўз телефонига юклаб олган.

Сиддиқов ижтимоий тармоқлардан бирида ўзига профил очиб, 10 дан зиёд профил эгалари билан жиҳод, халифалик кўринишидаги давлат қурилиши ҳақида ёзишмалар олиб бориб, жиҳод қилиш ғояларини қўллаб-қувватлайди. Ижтимоий тармоқдаги дўстлари билан ўз гуруҳини кенгайтиришга келишиб олади.

Ҳозирда талабанинг хатти-ҳаракатлари устидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда экан.

Эслатиб ўтамиз, Рашод қори Камаловнинг отаси Ҳизбу-Таҳрирчи бўлган ва 2006 йили қамоққа олинаётган пайтда отиб ўлдирилган имом эди. Аслида бу ота-ўғилнинг қилаётган ишлари Қуръоннинг ҳозир Ислом дини тарафидан тан олинган хато тафсирига кўра тўғридир. Чунки, Ислом динига кўра, давлат исломий бўлиши, исломий давлатлар Халифаликка бирлашиши керак. Ўзбекистон режимидигиларнинг ақли бўлса, бу бечора саводсиз имомлар ва уларнинг йўлидан кетаётганларни тақиб қилиш ўрнига, Ўзбекистон мусулмонлар идорасидагиларни Ислом динига дунёвийлик/секуляризм приниципини қабул қилдириш йўлида иш олиб боришга чақиришлари керак эди.