19 November 2015
21:14 - Нурсултон Назарбой пойинтар-сойинтар гапиришда қўшниларидан хасталик юқтириб олдими?
Бир қатор оммавий ахборот воситалари Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбойнинг ҳукумат мажлисидаги пойинтар-сойинтар сўзларидан иқтибос келтирмоқда. Хусусан, қозоқ газеталарига кўра, у ўз ўрнига алмашиши мумкин бўлган ворис топа олмаётгани эътироф этиб, "Атрофдан муносиб ворис қидиришни бошласанг, кўрасанки ҳаммаси топталган. Ҳеч ким йўқ, фақат ўзим. Сизларда бошқалар йўқ, шунинг учун ҳам менинг этагимдан тутинг" деган.

Шунингдек, Нурсултон Назарбой “Қозоғистон Республикасида давлат хизмати тўғрисидаги” қонунга таъқиқлов қўя туриб, “... бугун мен давлат хизмати тўғрисидаги қонунга тақиқлов қўйдим ва уни парламентга кўриб чиқиш учун қайтараман ва менинг ўзгартиришларимни кўриб чиқишни сўрайман. Давлат хизматчиларининг пенсия ёшига етиши билан пенсияга чиқишлари бўйича аниқ позицияни белгилаш керак. Етар, ҳаммани 25 йил ушлаб турдик, кетиш кераклигини айтдик. Барчанинг пенсияга кетиши бўйича аниқ муддат бор. Совет пайтида 2-3 йилда қўйиб юборишса, ҳамма хурсанд бўлиб кетарди. Ҳозир эса ҳеч ким кетишни истамайди”, деган.

Унинг тушунарсиз, пойинтар-сойинтар гаплари президент Ислом Каримннг гапларини ёдга солади, дейди мухбиримиз.