18 November 2015
20:49 - Ҳиндистонда ўзбек ўзбекни ўлдириб, ёқиб юборди
Hindustan Times нашри ўзбекистонлик раққоса Шаҳноза Шукурованинг ўлдирилиб, Самалха шаҳри чеккасида ёқиб юборилгани хусусида кеча хабар тарқатди. Арабча рақслар ижрочиси бўлган қизни ўлдиришда гумонланаётган эркак ҳам ватадошимиз бўлиб, у раққосани авал бўғиб ўлдирган. Сўнг бўлаклаб жомадонга жойлаштирган ва жасадни йўқотиш мақсадида ёқиб юборган.

22 яшар Шаҳноза шу йилнинг 24 сентябрь куни йўқолиб қолганди. Ҳарён полицияси унинг куйдирилган жасадини топиб, унинг шахсини аниқлагнича орадан қарийб бир ой ўтибди. Қотилнинг шериги ҳам бўлган ва қотилликка пул сабаб бўлгани айтилмоқда.