13 November 2015
15:47 - Қозоғистон ҳам ўз учоқларининг Мисрга учишини тўхтатди, Ўзбекистон нима қилади?

Қозоқ ахборот воситалари Инвестициялар ва тараққиёт вазирлининг Фуқаровий авиация комитетига асосланиб таратган хабарларига кўра, Мисрга учиш тақиқланмган, учмаслик тўғрисида тавсия берилган холос. Аммо, ўз-ўзидан маълумки, демократиядан узоқ бўлган мамлакатларда ҳукумат органларнинг тавсияси ҳам буйруқ сифатида қабул қилинади.

Синай ярим оролининг Қизил денгиз соҳҳилида жойлашган Шарм-эл-Шайх Мисрнинг туристик марказларидан бири бўлиб, 31 октябрь куни бу ердан Санкт-Петербургга қараб учган Россия йўловчи учоғи ҳали номаълум бўлган сабаб билан ерга қулаб тушгач, Европа давлатларининг кўпчилиги, Россиянингўзи ҳам, Мисрга ўз учоқларини учиришни тўхтатдилар. Тўғрироғи, Россия учоғининг тушиш сабаблари аниқ ўрганилмагунча тўхтатдилар. Ҳозир бу учоқ исломчи террористлар тарафидан портлатилгани тахмин қилинмоқда, бу тахминнинг эҳтимоллиги кун сайин ортиб бормоқда.

Шу кунларда Шарм-эл-Шайхда қозоғистонлик 233 киши дам олишда экан. Уларни Туркия ёки араб мамлакатлари орқали учадиган учоқлар воситасида Қозоғистонга қайтариш режалаштирилмоқда.

У ерда ўзбек туристлари бороми, у ерга Ўзбекистон учоқлари учадими каби саволлрга жавоб йўқ. Ислом Карим режими бу ҳақда хабар тарқатиш ёки тарқатмаслик ҳақида ҳали бирон қарорга келмаган кўринади.