09 November 2015
20:24 - Покистон ҳукумати раҳбари Навоз Шариф шунчаки расмиятчилик учун Ўзбекистонга келади
Шу йилнинг 17 ноябрь куни Покистон бош вазири Навоз Шариф бошчилигидаги мазкур мамлакат делегацияси Тошкентга келади ва Ўзбекистон Президенти, Бош вазири ва ҳукумат аъзолари блан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда Dispatch News Desk нашри хабар қилган.

Нашрга кўра, мазкур давлат ташрифи доирасида икки давлатнинг турли соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Ҳар қандай давлат иқтисодининг асосий кўрсатгичи бўлган киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот бўйича Покистон Ўзбекистондан 2 баравар олдинда бўлса ҳам, Қозоғистондан 3-4 баравар орқада, яъни камбағал мамлакатлар қаторида. Шундай экан, Ўзбекистон ва Покистон ўртасида жиддий иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида гариш ҳам мумкин эмас.

Тўғри, ислом терроризмига қарши курашда улар ҳамкорликка муҳтожлар. Аммо, бу масалада жиддий ижобий натижаларга эришиш учун Ислом динида чиқур ислоҳотлар қилишни ўйлаш керак. Аммо, Ислом Карим ҳам, Навоз Шариф ҳам, бундай нарсаларга тайёр эмаслар. Демак, Навоз Шариф шунчаки расмиятчилик учун Ўзбекистонга келиб кетади.

Қани энди, Ислом Карим Нурсултон Назабойдан ўрганиб бўлса ҳам, Франция ва Буюкбритания раҳбарлари билан учрашадиган даражага чиқа олса эди.