09 November 2015
15:09 - Куннинг ярми ўтди, давлатимизнинг бош агентлиги ЎзА 7 хабар тарқатди, 5 таси спорт ҳақида. Ўзбеклар хабар билан қизиқармиди?
Фақат иқтисод эмас, ҳаётнинг ҳамма соҳаларида қозоқларда арқада эканлигимиз ва буни Ўзбекистонда Ислом Карим раҳнамолигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режим атайлаб қилаётгани ҳозир ҳеч кимга сир эмас.

Хабарчилик соҳасида аҳвол шундай. Бир неча йил аввал давлатнинг ЎзА агантлиги бир кунда кўпчилиги спортга оид бўлган 15 тача хабар тарқатишини, қозоқларнинг расмий давлат агантлиги Казинформ 150 га яқин хабар тарқатиши билдириб, мамлакатимиздаги хабарчилик аҳволи устидан кулар экан, ҳозир хабарчилик дунёда иккинчи нонга айланганини, аммо ўзбекларни фақат биринчи нон қизиқтиришини урғулаган эдик. Танқидимиз бекор кетгани йўқ. Ҳозир ЎзА бир кунда 20 дан ортиқ хабар таарқатадиган бўлди, табиий уларнинг кўпчлиги спорт ҳақида. Буни тушуниш мумкин, чунки, Ўзбекистонда хабар қилиб тарақатишга арзийдиган янгликларнинг ўзи йўқ. Қолаверса, миллат овқат ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан қизиқмас экан, хабарнинг нима кераги бор?

Шундай бўлса ҳам хабарчиликдаги айнан бугунги аҳволимизга қараб қўйишдан фойда бор. Бугун соат 15 гача ЎзА 7 дона (!!!) хабар тарқатди, улардан 5 таси спорт ҳақида, иккитаси маданиятга оид. Нимамиш, Қороақалпоғистондаги бир овулда маданият маркази очилганмиш. Хабарга марказнинг расми ҳам қўйилмаган, ҳар ҳолда битта ўтов бўлса керак. Маданият соҳасидаги иккинчи хабар эса, Термизда ёш мақом ижрочилари республика танловининг Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтгани ҳақида. Бу хабарга ҳам расм қўйилмаган ва танловда неча киши қатнашгани ҳам айтилмаган, бу тадбирнинг биронта тафсилоти тилга олинмаган. Фақатгина Термиз санъат коллежи ўқувчиси Маҳбуба Абдуманнопова ғолиб чиққани айтилади, холос.

Балки, ЎзА қозоқларга ўхшаб кўп хабар тарақатишдан фойда йўқлигини тушунгани учун шундай қилаётгандир. Ўзбеклар ўзининг бугунги аҳволи ва эртанги куни билан қизиқмайдиган ҳолга тушириб бўлинган. Буни асосан ўзини зиёли деб ҳисоблайдиган ўзбеклар тарафидан ахлатхонага айлантириб бўлинган Фнйсбукнинг ўзбекча саҳифаларидан кўриш мумкин. У ерда ўзбекнинг бугунги ғами билан қизиқадиган одам тополмайсиз.

Мухолифатчиликка даъво қиладиган баъзи ўзбеклар чет элга чиқволиб йиғи-сиғи қиладиган веб-сайтлар ҳам ўзбекнинг бугунги ғамидан узоқда. Тамомийла Ўзбекистон МХХси назорати остида ишлайдиган ББС, Озодлик, Америка Овози каби радиоларнинг ўзбекча хизматларига оид сайтлар ҳақида гапириб ўтиришнинг ўзи аҳмоқлик бўларди.

"Ҳаракат" агентлиги бобокалонимиз Алишер Навоийнинг "Одам эрсанг демагил одами, Ониким йўқ халқ ғамидан ғами" деган сўзларига тўла қўшилади ва имкониятлар ўта чекланганлигига қарамасдан ўзбекларни қайтадан одам қилиш йўлидаги курашини давом эттираверади.