09 November 2015
06:08 - Путин саросимада: Россия Мисрга учушларни вақтинча тўхтатди
Россия Президенти Владимр Путин кеча Мисрга учишларни 8 ноябрдан вақтинча тўхтатиш ҳақида фармон чиқарди. Фармонда шундай дейилади:" Россия авиаширкатларига вақтинчалик Россия Федерацияси ҳудудларидан Миср Араб Республикаси ҳудудларига фуқароларни ташиш (тижорий мақсад билан ҳам) вақтинча тақиқланади".

Русларнинг "Когалимавиа" авиакомпанияси оид Airbus A321 учоғи 31 октябрь куни Синай ярим оролилининг жанубидаги Шарм-эл-Шейха шаҳар аэропортидан учгандан кейин номаълум сабаблар ерга қулаб тушган ва учоқдаги 224 киши (217 йўловчи ва 7 экипаж аъзоси) ҳалок бўлган эди. Россия ва Миср мутахассислари олиб бораётган текширишлар ҳалигача биронта пичоққа илинадиган сабаб кўрсатолмади.

Аммо, Буюбритания расмийлари ва ҳатто АҚШ Президенти ўз истиҳборатчиларнинг маълумотларига таяниб, учоқда бомба портлаганининг эҳтимоллиги катта эканлиги ҳақида гапирмоқдалар. Путиннинг бу қарори ўша гаплардан кейин пайдо бўлган саросималик аломатими, ёки рус истиҳборотчилари ҳам қандайдир маълумотларга таянмоқдадарми?

Бу саволларга ҳали жавоб йўқ. Аммо, аввал ҳам айтганимиздек, АҚШ ва Буюкбритания келишилган ҳолда русларни шундай қадамга мажбур қилиш учун фактларга асосланмаган, провоакацион баёнот бериб, русларни бундай қадам қилишга мажбурлаган бўлишлари мумкин. Нима бўлганда ҳам, Путин саросимага тушгани шубҳасиз. У Суриядаги Башар Асадга мухолифатда бўлган кучларга, жумладан, ИШИДга қарши ҳужумларини сусайтиргани ҳам кўриниб турибди.