04 November 2015
19:49 - Ўзбекистон “қора бозор”ида АҚШ доллари яна кучайди
4 ноябрь куни кечга яқин мамлакат “қора бозор”ида АҚШ долларининг курси яна хуруж қилди. Тушгача 5700 сўмдан харид қилинган АҚШ валютаси кечга бориб, 6200 сўмдан сотиб олина бошлади. Бундай хуруж ва валютанинг кейинги тақдири сабаблари аниқ эмас.

Сирғали машина бозори ва “Қўйлиқ” бозоридаги саррофлар бу ҳолни йирик валютафурушларнинг ўйини билан изоҳлашмоқда.