30 October 2015
20:29 - Венада 8 давлатнинг ташқи ишлар вазирлари бир қарорга келолмадилар, келолмайдилар ҳам

Аввалги хабарларимиздан маълумки, кеча 4 лик форматида учрашган АҚШ, Россия, Туркия ва Саудия Арабистонининг ташқи ишлар вазирлари бугун Миср, Эрон, Ироқ ва Ливан вазирлари ҳамда БМТ Бош котибининг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистуранинг иштирокида Сурия бўйича музокараларни давом эттиришлари керак эди, давом эттиришди ҳам.

Кўринишидан, ҳеч қандой умумий фикрга келинмаган ва музокараларни кейингги ҳафтада давом этиришга келишилган. Турли хабарларга кўра, аввалдан тахмин қилинанидек, тарафлар Башар Асаднинг келажаги хусусида келишолмаганлар. Ўз-ўзидан маълумки, келишолмайдилар ҳам.

Чунки, Россия ва Эроннинг ҳамда бугун музокараларга қўшилган Ироқ ва Ливаннинг мақсади - Башар Асадни ўз тахтида сақлаб қолиш, бошқаларнинг мақсади - уни йўқотишдир. Икки тарафнинг мақсади шунчаки мақсад эмас, стратегик мақсад эканлигини ҳисобга олсак, бу масалада келишиб ҳам бўлмайди, келишув бўлолмайди. Бу қарама-қаршилик фақат ва фақат куч билан ҳал қилинади. Тахмин қилиш мумкинки, Россия ва Эрон бу масалада ютқазади.

АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Венадаги учрашувлар туфайли Марказий Осиёга режалаштирган саёхатини бироз кечиктирди. Энди у Марказий Осиёга, жумладан, Самарқандага бориб келади, кейин Венадаги учрашувлар давом этади. Венада ҳеч қандай натижага келинмаган экан, Марказий Осиёга саёхат ўз маъносини ҳам йўқотиб бўлди, дейиш мумкин.