30 October 2015
19:43 - Душанбеда МДҲ давлатлари бош вазирларининг йиғилишида 40 га яқин ҳужжат имзоланди
Бу йиғилишга Ўзбекистон Бош вазири ўринига унинг ўринбосари, Украинанинг эса Душанбедаги элчиси қатнашди. Тожик ахборот воситаларининг хабарига кўра, МДҲга кирувчи 11 мамлакатнинг вакиллари қатнашган йиғилишда 40 га яқин ҳужжат имзоланди. Ҳужжатларнинг кўпчилиги СССР даврида яратилган умумий структураларнинг фаолиятини давом эттириш ҳақидадир. Буни тушунса бўлади, чунки, у структураларни бузиш ҳамма учун ҳалокат бўларди. Кўриб турибмизки, бутунлай ғарблашаётган Украина ҳам МДҲ билан алоқаларни узиш ниятида эмас. Дунёда глобализация жараёнлари давом этар экан, бундан қўрқиш ҳам керак эмас.

Аммо, Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёнинг қўшни мамлакатда бўлаган МДҲ бош вазирларининг йиғилишига келмагани, тўғрироғи, Ислом Карим бунга рухсат бермагани, ҳеч қандай қолипга сиғмайди. Ислом Каримнинг мақсади – Ўзбекистонни ҳар қандай халқаро структураларда кучи бўлмаган яккамохов мамлакатга айлантиришдир.

Ўзбек миллати Ислом Каримнинг ўзбекларга душманлик руҳидаги мақсадларига қарши чиқишлари керак. Акс ҳолда, Ўзбекистон давлатининг келажаги бўлмайди