21 October 2015
17:06 - Қирғизистон парламентининг янги таркибида ўзбеклар борми?
Бугун Қирғизистон оммавий ахборот воситалари янги парламентнинг яқиндагина сайланган депутатлари рўйхатини эълон қилдилар. Бу рўйхат ҳали узул-кесил бўлмаса ҳам, тахмин қилиш қийин эмаску, ниҳоий рўйхат бундан кам фарқ қилади.

120 кишилик парламентга 6 партия вакиллари кирган. Булар – ҳокимиятдаги Қирғизистон Социал-демократик Партияси – 38 ўрин, Республика - Ота Юрт Партияси – 28 ўрин, Қирғизистон Партияси – 18, Онугуу- Прогресс Партияси – 13, Бир Бол Партияси – 12, Ота Макон Партияси – 11.

Эълон қилинган рўйхатдаги исмлардан ўзбеклар сонини аниқлаш қийин, аммо, 5-6 ўзбек борга ўхшайди. Ваҳолангки, умумий аҳолиси 5,9 млн бўлган Қирғизистонда ўзбеклар 14,5 фоизни ташкил қилади. Демак, 120 кишилик парламентда ҳам шунга мос ўлчовда депутатлар бўлиши керак, яъни тахминан 15-20 депутат.

Қирғизистонда яшайдиган ўзбеклар бизга бу хусусда бирон маълумот беролсалар, миннатдор бўламиз.