17 September 2015
07:11 - Сурхандарёлик қаллоб билан бирга Бош қаллоб Ислом Карим ва унга ёрдам бераётган журналистлар суд қилиниши, Абдураҳим Пўлатнинг таклифи амалга оширилиши керак

Хабарчиликни масхарабозликка айлантирган оммавий ахборот воситаларидан бири kun.uz Интернет нашри Сурхондарёлик қаллоб чет элда 20 нафар қишлоқдошини ишлатиб, уларнинг 135 млн сўмлик иш ҳақини ўзлаштириб кетганини “Постда” номли бошқа масхарабоз нашрга асосланиб хабар тарқатибди.

Нимамиш, Олтинсой туманида истиқомат қилувчи Алибой Кўчимов 3 нафар йигитни “ёллаб”, Қозонга олиб кетибди ва бир ой мобайнида ишлатиб, уларнинг иши эвазига буюртмачилардан 8 млн сўмдан ортиқ пул олса ҳам, аммо ишчиларга пул бермабди.

Бундан ташқари, у қишлоқдоши Комил Оқбоевни ўзига шерик қилиб, уни Сурхондарёдан Қозонга 17 ишчи олиб келишга кўндирган. Бу ишчиларни ҳам бир неча ой мобайнида ишлатиб, уларга иш ҳақларини бермабди. У шу йўллар билан 20 нафар инсонга жами 135.2 млн сўм моддий зарар етказибди.

Нима учун kun.uz ва “Постда” номли нашрларнинг бу воқеанинг моҳияти билан ишлари йўқ? Ўзлари хабар қилаётган воқеанинг моҳиятини ўрганиш журналистларнинг вазифаси ва бурчику! Наҳотки, бу нашрларнинг журналистлари миллионлаб ўзбеклар Ўзбекистонда иш тополмай чет элларда қуллардек, ҳуқуқий ҳимояланмаган ҳолда иш қилишга мажбур бўлишаётганини билишмайди? Одам савдоси ўта ривожланиб кетганиничи?

“Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат Ислом Каримга макуб йўллаб, чет элдаги ватандошларимизнинг муаммолари билан шуғулланадиган вазирлик тузишни таклиф қилганиничи? Бундай вазирлик тузиш ўрнига Ўзбекистоннинг бош қаллоби Ислом Карим Ўзбекистонни дунёнинг энг фаровон ўлкаларидан бири деб, Ўзбекистон аҳолисини алдаб юрганини ҳам бу масхарабоз журналистлар билишмайдими?

Фақат масхарабоз эмас, жиноятчи деса бўладиган журналистлар Ўзбекистонда ўртача ойлик ривожланган мамлакатларни қўйиб туринг, қўшниларимиз Қозоғистон ва Туркманистондан 8 баравар камлигини, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам ойлик олишларини ҳам билшмайдими?

Тўғри, Алибой Кўчимов кабилар судланиши керак, аммо аввалаомбор ўзбек миллатини бу аҳволга солган Бош қаллоб Ислом Карим (расмда) ва унга маддоҳлик қилиш йўлига ўтиб, ўз миллатига нисбатан жиноят қилаётган ўзбек журналистлари ҳам судланиши керак. Вақти келади, судланадилар ҳам.

Қани, ўзбек журналистлари қаллоб эмас, миллат ва ватан муаммолари билан қизиқидиган одам эканликларини кўрсатиб, Ислом Каримни чет элдаги ўзбекларнинг муамолари билан шуғулланадиган вазирлик тузишга чақиришсин, мажбурлашсин.