14 September 2015
07:16 - Юсуф Жума: Орийлар

Турон қаҳрамони Эврил Турон (Мамадали Маҳмуд) оғага бағишлов

Даҳо Абдурауф Фитрат дунёнинг энг бой тили ҳам, энг бахтсиз тили ҳам турк тили деб ўксинган.
Бугун Ўзбекистонда эроний ҳукумат ва эроний тилшунослар томонидан чиқарилаётган луғатларда деярли барча сўзлар форс ва араб сўзларига чиқарилган.

Орийлар - Эрон ва Ҳинд халқлари эмиш.

Жаҳонгирлар Жаҳонгири, буюк доҳий Ўғизхон очунни забт этиб, Арабу Эрон ерларида поёнсиз олтин қаср қуриб, жаҳонда у олмаган на бир қарич ер, на бир ютум сув қолмаганини нишонлаганини бугунги гумроҳ авлодлар билмайди.

Турк дунёнинг тилини чиқарди: Араб билан Форсникини ҳам.
Турк дунёга иштон кийишни ўргатди.
Турк дунёга от минишни ўргатди.
Ҳиндларнинг ўлмас достонларини ҳам турклар яратган.

Бугунгу ядрою космик кемаларгача ижодкори - турклардир, Ал Хоразмийдир. Барча даҳолар туркларга бориб тақалади.

Эй гумроҳ ўзбек!

Тарихингни йўқотган жоҳил Қутайбага - арабга сиғингунча, кўзингни очсангчи?!

Ерингни, тилингни, ўзингни эронийларга топшириб нодонликдан уйғонмай яшайсанми?!

Пётр Бирни армон билан ўлдирган, ўрис лашкарини қирган - оқил Шерғозихонни ўлдирган эроний қуллар, ўрис асирлари.

Эроний қуллар сотқинлардир!

Самарқанд - Амир Темур пойтахтининг дарвозасини ўрисга очган эроний қуллардир.

Турк тилини бахтсиз этганлар ҳам эроний қуллар.
Бугун бошингда турганлар ҳам, Тангри имкон яратган кейинги чорак асрда Туркистон яратилишига йўл бермаётган ҳам эроний қуллардир, ўрислардир.
Қачонгача душманингга сиғинасан?!

Аждодларинг орийлар бўлган. Ҳеч бўлмаса "Тўмарис" асаримдаги Орол ҳақидаги жойини ўқи. Олди қочдидан бошқа нарсани ўқимайсан, гумроҳсан!

Ор-номус ўчдир!
Орийлар турклардир!
Нодонликдан уйғон шўрлик эл!

Тангрида яшаган - борда яшаган,
Фақат Тангри бордир, биз ким - борийлар.
Номусда яшаган, орда яшаган -
Орийлар Турклардир, Турклар - орийлар.

Ор - номуси ор - ўчдир туркнинг динидир,
Шу йўлга бахшида жони, хунидир.
Ор тўлин ойидир, ботмас кунидир,
Орийлар Турклардир, Турклар - орийлар.

Ягона Тангрининг икки номи бор:
Бири - Тангри - бордир, бири Тангри -ор.
Бориймиз, ориймиз мангу пойидор,
Орийлар Турклардир, Турклар - орийлар.

Даҳолар чиқса ҳам шу элдан чиққан,
Жаҳонгир туғса ҳам шу орий туққан.
Жаҳонга адолат, номусни эккан--
Орийлар Турклардир, Турклар - орийлар.

Туркларда ҳеч нарса қолмаганда ҳам
Номус, ўч қолади, орда мужассам.
Тангрида не жамдир, туркда ҳам шу жам
Орийлар Турклардир, Турклар - орийлар.

Бугун ор қуриди - Орол мисоли,
Туркдан кўкаради, боқий камоли.
Очун бўлмас турку Тангридан холи,
Орийлар турклардир, турклар - орийлар.

Тангри - бор - турк бордир, биз ким - борийлар,
Тангри - ор, турк ордир, биз ким - орийлар.
Тангри - ёр, турк ёрдир, биз ким - ёрийлар,
Орийлар Турклардир, Турклар - орийлар.

10 сентябр, 2015 йил