11 September 2015
22:49 - Ислом Карим қизини уй қамоқғида сақламоқда, Нурсултон Назарбой эса қизини тахт остонасига олиб чиқди
Ислом Каримнинг Фуҳуша лақаби билан танилган қизи Гулнора отасининг меросхўри, яъни Ўзбекистоннинг кейинги диктатор-президенти бўлиши ҳақида олди-қочди гаплар кўп бўлган. Аммо, натижа бошқача бўлди. Фуҳуша бир неча йилдан бери уй қамоғида сақланмоқда.

Қозоғистонда ишлар бошқачароқ давом этмоқда. Президент Нурсултон Назарбойнинг қизи Дариға шаҳдам қадамлар билан отасининг ўрнини эгаллаш йўлидан кетмоқда, тўғрироғи, олиб кетилмоқда. У шу кунгача Қозоғистон парламенти раисининг ўринбосари, ҳокимиятдаги Нур-Ватан партияси раисининг ўрибосари каби вазифаларни бажариб келган эди. Нурсултон Назарбойнинг бугунги фармони билан Дариға Назарбоева Бош вазир ўринбосари этиб тайинланди.

Расмий хабарларда Нурсултон Назарбойнинг бу қарорига ҳеч қандай таҳлил берилмайди, аммо ақли бор ҳар қандай одам тушунадики, Дариға Қозоғистон тахтининг остонасига олиб келинди, келажакда тахт айнан унга қолади.

Расмда - Дариға ва унинг собиқ эри Роҳат Алиев. Роҳат аввал Нурсултон Назарбойнинг ишонган одамларидан бири, Миллий Хавфсизлик Хизмати раҳбари эди. Кейин у Президентга қарши чиқиб, ғалаба қозонолмади ва Австрияга қочди. Бир неча йил давом этган тортишувлардан кейин Австрия ҳукумати Роҳатни Қозоғистонга тутиб бериш қарорини олди, бунинг охири нима бўлишини тушунган Роҳат Австриядаги изоляторда ўзини-ўзи осиб ўлдирди.