11 September 2015
22:16 - Нью-Йоркда Буҳоро яҳуйдилари тарафида ўтказилган тадбир ва “Ҳаракат” Агентлигининг бунга салбий муносабатиги

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” Ахборот Агентлиги қуйидаги хабарни тарқатди.


Ўзбек ҳужжатли фильмлари АҚШда намойиш этилди

Нью-Йорк шаҳрида жойлашган АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари Конгресси марказида “Тошкент - телевидения ватани” ва “Агар сен ҳақ бўлсанг” ҳужжатли фильмлари ҳамда Ўзбекистонда чоп этиладиган “Ўзбекистон санъати” журналининг тақдимотлари бўлиб ўтди.

Тадбирда АҚШ телекомпания, ОАВ ва босма нашрлари, шунингдек, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар. Тақдимот чоғида ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига эга бўлган ҳуқуқий демократик давлат барпо қилишда мамлакатимиз қўлга киритган мувафаққиятлар, миллий телевидениямиз ютуқлари, шунингдек, миллий санъат ва маданиятни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурларни амалга ошириш ҳақидаги батафсил малумот иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимиз тарихан қисқа давр ичида салмоқли ютуқларга эришганини таъкидлаб ўтилар. Экспертлар юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, миллатлараро ап динлараро бағрикенгкликни мустаҳкамлаош бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларга юқори баҳо бердилар.

Мамлакатимизнинг бой тарихий мероси ва замонавий сайёҳлик саноати ҳақида маълумот берувчи турли ахборот материаллари ва брошюралар тақдимот иштирокчилари ва меҳмонлар орасида тарқатилган. // “Жаҳон” Ахборот Агентлиги - http://jahonnews.uz/uz/kultura/296/9845


“Ҳаракат” таҳририёти бу хабарга ўз муносабаини қуйидагича берди:

“Жаҳон” Ахборот Агентлиги Ўзбекистондаги аҳволини ўзида акс юттирмайдиган хабарлар тарқатиши ғоят табиийдир. Диктаторлик режимининг уйинчоғидан бошқа нарса ҳам кутиш мумкин эмас.

Аммо, дунё яҳудийлари Исроилдек давлатнинг келажигини фақат ва фақат демократия таъминлаши мумкинлигинни жуда яхши билашади ва дунёда демократиянинг ғалабаси учун курашишади. Шундай экан, Буҳоро яҳудийлар АҚШдаги машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар тарафидлан дунёнинг энг мудҳиш 10 диктаторликлари рўйхатига киритилган Ўзбекистон ражимини мадҳ этишга интилишлари, Ўзбекистон иқтисоди ботаётганига кўз юмаётганлари тушуниб бўлмайдиган нарсадир. АҚШда яшайдиган ўзбеклар Буҳоро яҳудийлари билан бу масалада мулоқот олиб боришлари ва Бухоро яҳудийларининг кўзини очишга ҳаракат қилишлари лозим. Акс ҳолда, Буҳоро яҳудийлари тарихга қора ном билан кирадилар.