09 September 2015
16:47 - Юсуф Жума: Украин халқи Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини Бош вазир этишни талаб этмоқда

 


Ҳар бир улуғ - инсоният фахри!

Михаил Саакашвилининг ҳар бир ютуғидан, шон шарафидан қувонаман. Қанийди бизда ҳам шундайлар юрт сўраса.

Ҳокимиятдагиларга қарайсан - ичи кир, ҳатто мухолифатнинг аксарияти ҳам. Бир чимдим жонинг бўлса, бир чимдим шонинг бўлса ичлари ёнади.


Тоза бўлиш нақадар шараф,
Кўнгилдан то қўлгача тоза.
Фақатгина тоза ҳақ тараф,
Тоза юрак - Ҳаққа дарвоза.

Тангри кирар шу дарвозадан
Руҳ аталган тоза маъвога.
Жой олади фақат тозадан
Қўшиб олар Арши Аълога.

Етмоқ учун мундоқ мақомга
Инсон учун чексиз куч керак.
Таслим бўлиб нафс деган домга
Мустабидлар яшар жон ҳалак.

Халқим, сени сўрар кўнглидан
Қўлигача нопок кимсалар.
Ўйларидан, нафас йўлидан
Йўлигача нопок кимсалар.

Тозалагин, бошинг пок бўлсин,
Агар бўлган бўлмасанг ҳалок.
Бир тоза эр бошингга келсин,
Кўнглидан то қўлигача пок!

8 сентябр, 2015 йил