08 September 2015
13:44 - Туркияда уруш каби ҳолат: Курд террористлари яна 12 полициячини ўлдирди
Арманистон билан чегарадош бўлган Иғдир вилоятида чегара постига бугун эрталаб бир гуруҳ полиция ходимини ишга олиб кетаётган минибус аввалдан йўлга жойлаштирилган миналар узоқдан бошқариш усули билан портлатилиши натижасида 13 киши ҳалок бўлгани Туркия ахборот воситалари тарафидан хабар қилинди.

“Ҳаракат” ҳам хабар берганидик, 2 кун аввал Туркиянинг Эрон ва Ироқ билан чегарадош бўлган Ҳаққари вилоятида айнан шу усул билан 17 турк аскари ўлдирилган эди. Бундан ташқари, ҳар куни турли майдароқ террористик ҳужумлар натижасида 1-2 турк ҳарбийси ёки полициячиси ўлдирилмоқда.