07 September 2015
23:35 - Қизиқ: Шанхай Университетида ўзбек тили кафедраси очилади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” Агентлиги Шанхай Халқаро Тадқиқиотлар Университети веб-сайтига асосланиб хабар беришича, 2015 йилнинг кузида бу Университетда Ўзбек тили кафедраси очилади.

Аслида бу Университетининг веб-сайтида “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи ва Хитой билан нуқтаи назарлар муштараклигига асосаланган ҳамкорлиги” номли мақола эълон қилинган бўлиб, бу мақоланинг сўнгида ҳеч бир таҳлилсиз жорийдаги йилнинг кузида Ўзбек тили кафедраси очилиши тилга олинган.

Муаллифининг номи ҳам тилга олинмаган мақоланинг руҳидан кўриниб турибдики, у масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Мақолага кўра, Ўзбекистонда демократик жараёнлар ривожланаётган, иқтисод кучайиб бораётган эмиш. Аммо, буларни исботловчи биронта факт келтирилмайди. Ўзбекистон ўз иқтисодининг кучи билан ҳатто Қозоғистондан 4 баравар (киши бошига 8 баравар) орқада эканлиги, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олиши каби нарсаларга имо-ишора ҳам қилинмайди.

Мақоланинг руҳи шундай экан, Ўзбек тили кафедраси очилиши ҳақидаги гапларга ҳам шубҳа билан қараш табиийдир. Аммо, очилса, бу – ўзбекларни хурсанд қиладиган воқеа бўлиши ҳам шубҳасиздир.