07 September 2015
05:38 - Ҳижобли, аммо тиши очиқ америкалик стюардессанинг иши тўхтатиб қўйилди, диний эркинликларга тўла риоя қилиш исломий давлатга қараб кетиш эмасми?

CNN телеканалининг хабарига кўра, АҚШнинг ExpressJet аэрокомпаниясида 3 йилдан бери стюрдессалик қилаётган қоратанли мусулмон аёлнинг ишини номаълум муддатга тўхтатиб қўйган. Сабаб – 40 ёшли, ҳижоби билан сочини бектиб юрса ҳам, тиржайиб тишларини кўрсатишдан қочмайдиган Чари Стенлей (Charee Stanley) мусулмонлик қоидалар бўйича кийиниши, диний эътиқодига кўра йўловчиларга спиртли ичимликлар тарқатишни истамаслиги. У шу пайтгача ҳар сафар биронта йўловчига спиртли ичимлик бериш керак бўлса, стюрдесса дугоналаридан биридан ёрдам сўраб келган.

АҚШ қонунларига кўра, ҳеч кимни диний эътиқодларига қарши иш қилишга мажбурлаб бўлмайди. Ҳозир Чари Стенлей шу қонунга асосланиб аэрокомпанияни судга берди.

Бу стюардессанинг ишини суд ҳал қилади. Аммо, бундай воқеаларга янада кенгроқ қарашга мажбурмиз, дейди мухбиримиз. Мусулмонларга ҳамма диний эркинликлар берилса, АҚШдаги мусулмонлар давлатни исломий қилиш талаби билан ҳам судга мурожаат қилишлари мумкин бўлмайдими? Бўлади. Аммо, кўпчилиги мусулмон бўлмаган америкаликлар бунга йўл берадиларми? Йўқ.

Бундай боши берк кўчадан чиқишниннг ягона йўли – ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш, ислом дини дунёвийлик/секуляризм прнципини қабул қилишига эришиш билан биргаликда, диний кийимлардан, бир қатор диний одатлардан воз кечишдир. Акс ҳолда, мусулмонлар бошқалардан алоҳида яшайдиган сеграгация асосли давлатлар яратишга тўғри келади.