07 September 2015
02:17 - Молдова Бош вазири халқдан узр тилади, Ислом Карим қачон сўрайди? Ўзбек миллати ичидан чиққан хоинларга қачон тупуради?
Молдова пойтахти Кишиневда Буюк Миллат Мажлиси, яъни парламенти биноси олдида мамлактдаги иқтисодий аҳволни тузатиш талаби билан митинг ўтказаётганларнинг сони ўн мингларга чиққани маҳаллий ахборот воситалари тарафидан айтилмоқда (расмда). Молдова Бош вазири Валерий Стрелец аввал намойишчиларнинг “алоқа гуруҳи” билан кўришди, сўнгра намойишчилар олдига чиқиб, мамлакатдаги оғир иқтисодиф вазият туфайли ҳаммадан узр тилади. Ҳукумат бор муаммолар устида ишлайдиган “ишчи гуруҳи” тузилганини ҳам билдирди.

Шудай бўлса ҳам намойишчиларнинг бир қисми тарқалмаслик қарори олди ва парламент биноси олдида чодир шаҳарчаси қуриш бошлади.

Молдовада ростдан ҳам иқтисодий аҳвол ёмон. Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми 2038 доллар. Ўзбекистондан бироз юқори.

Молдова ҳукумати аҳволни тузутиш учун нималар қилиши – бу мумлакатнинг ички иши. Аммо, савол туғилади: Нега ўзбекларнинг ўз аянчли аҳволлари билан ишлари ҳам йўқ? Қачон Ислом Карим халқни алдашни тўхтатиб, аҳволимиз ночор эканлигини тан олиб узр сўрайди ва бу аҳволдан чиқиш учун қилинадиган иш режаларини эълон қилади?

Ислом Карим Мустақиллик куни муносабати билан халққа қилган мурожаатида аҳволимиз дунёда энг яхшилардан эканлигини айтиб, ўзбекларни яна алдади. Демак, аҳволни тузутиш учун ҳеч нарса қилмоқчи ҳам эмас. Ваҳоланки, бизда киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми 2 минг доллардан ҳам кам. Бизда ўртача ойлик 90 доллар атрофида, масалан, қозоқларда 700 доллар. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишади.

Тўғри, “Бирлик” 1989 йили тарихда биринчи марта ўзбекларни митингларга олиб чиққанда, миллат ичида чиққан Салой Мадамин бошчилигидаги хоин-ҳаромийлар “митинг қилиш – кўча чангитиш” дейишгача боришди. Миллат бундай хоинларга ўз баҳосини бермаса, уларни жазоламаса, ҳеч нарса ўзгармайди.

Демак, ҳозир митинг қилиш эмас, биринчи қадам сифатида, хоин-ҳаромийларга энг камида тупириш ҳақида гап кетмоқда.