04 September 2015
19:36 - Эски шаҳардаги портлашдан унинг ваҳимаси катта
Бугунги жума намозидан сўнг Тошкентнинг Эски шаҳар қисмидаги Тўхтабойвачча масжиди ёнида портлаш содир бўлди. Воқеа шоҳидларига кўра, масжид яқинига қўйиб кетилган портловчи модда – бомба портлаган. Атроф дарҳол қуролланган милиция отрядлари томонидан қуршиб олинган ва портловчи моддани қўйиб кетган шахс қидирилмоқда.

Кечга яқин Ўзбекистон ҳукумати ўрисларнинг РИА “Новости” агентлиги орқали Чорсу бозоридаги автобус бекатида автобуснинг газ баллони портлагани ҳақида расмий хабар тарқатди. Ҳолбуки, аҳоли орасида бир неча дақиқа ичида портлаш тафсилотларига оид миш-мишлар тарқаб кетиб бўлганди. Оғзига кучи етмаганлар ҳодисани тўғридан-тўғри террорчилик ҳодисаси билан боғламоқдалар.