04 September 2015
09:48 - Остонада умумтуркий дарс китоблари тайёрлаш бўйича Туркий тилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгаши ўтказилади, Ўзбекистон бу ишда йўқ

Казинформнинг хабарига кўра, бугун Туркий тилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашига аъзо бўлган Қозоғистон, Озорбайжон, Қирғизистон ва Туркия давлатлари таълим вазирликларининг юқори даражали мулозимлари Остонада учрашадилар, эртага эса, йиғилиш Қозоғистон ва Туркиянинг таълим вазирлари, Қирғизистон ва Озорбайжоннинг вазир ўринбосарлари ва Турк Кенгаши Бош Котибининг иштирокида давом этади.

Кун тартибидаги асосий масала – 15-чи асргача ва 15-чи асрдан 21-чи асргача умумтуркий тарих китибларини яратишдир. Ҳозир бу китоблар тайёрланмоқда, уларни таҳрир қилиш битгандан кейин, китоблар мактаб программаларига киритилади.

Йиғилишда ўрта мактаб ва олий ўқув юртлари ўқувчилари билан алмашиш программалари ва уларнинг молиявий томонлари ҳам муҳокама қилинади. Маълумки, 2009 йил 3 октябрь куни Нахичеванда яратилган Турк Кенгаши нафақат тарих бўйича умумтуркий программалар, балки, умумтуркий алифбо яратиш хусусида ҳам қарор чиқарган.

Турк Кенгашига қўшилмаган туркманларнинг аҳмоқлигини тушуниб бўлмайди, аммо Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими Москванинг топшириғи билан иш олиб бораётгани шубҳасиздир. Бу режим қулатилиб, “Бирлик” ҳокимиятга келгандан кейингина, Ўзбекистон Турк Дунёсининг етакчиларидан бирига айланади.