28 August 2015
19:57 - Абдурашид Дўстим Фарёб вилоятини Толибондан тўла тозалади, энди жанглар Сарипул вилоятида бўлмоқда

Бизни ўқиётган ўзбеклар! Қандай оғир шартлар остида ишлаётганимизни тушунинг. Яқинда хабар қилганимиздек, ҳозир Афғонгистонда ҳам мухбиримиз бор. Аммо, уруш ичида бўлган минтақалардан хабар юбориш осон эмас. Мана, аввалги хабаримизда Хитойларнинг Синхуа агентлиги Фарёб вилоятининг расмийларига асосланиб берган хабарни эълон қилдик. Аммо, ҳозиргина ўша минтақада яшайдиган мухбиримздан олган хабаримиз бироз бошқачароқ.

Мухбиримизга кўра, Абдурашид Дўстим Фарёб вилоятини Толибондан бутунлай толзалади. Ҳозир унинг қўшинлари Толибон жангарилари билан Сарипул вилоятида жанг қилишмоқда. Абдурашид Дўстимнинг икки ўғли ҳам жангларда қатнашмоқда.





Хабаримизга илова қилинган икки расмга эътибор беринг. Улардан биттасида Абдурашид Дўстим Толибондан озод қилинган шаҳарлардан бирида кетмоқда, иккинчисида бир болакайни қучоқлаб ўпмоқда. Синхуа агентлигининг хабари ҳам тўғри бўлса керак. Фарёб вилояти озод қилинган ва у ердаги битта қишлоқ яна Толибон қўлига ўтган.

Бу хабарни ўқиган ва юрагида ўти бор ўзбекларга мурожаат қиламиз. Афғонистондаги мухбиримизга озгина бўлса ҳам молиявий ёрдам бериш устида ўйлаб кўринглар. Миллат эканлигимизни кўрсатайлик ҳаммага.