27 August 2015
09:24 - Ислом Карим ҳар йилда каби байрам олди мукофотлари тарқатмоқда

Ўзбекистондаги қўғирчоқ ахборот воситаларида Президент Ислом Карим мамлакат мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини фахрий унвонлар ва орденлар билан мукофотлагани эълон қилинди.

Бу ҳақдаги Фармон матнига илова қилинган рўйхат бўйича 100 дан ортиқ одам давлатнинг турли мукофотлари билан тақдирланган. Хусусан, улар орасида Халқ артисти, Халқ устаси, Халқ бахшси деб номланувчи қатор унвонлар мавжуд. Қизиғи, бу йил ёзувчи ва шоирларнинг омади чопмаган кўринади: рўйхатда бирорта халқ шоири ёки ёзувчиси унвони билан тақдирланган ижодкор йўқ.