26 August 2015
12:39 - Россиядаги қирғизлар уйларига пул юборишни камайтиришди, ўзбекларчи?
Қирғизистон Миллий Банкининг раҳбари Толкунбек Абдигуловга асосланиб русларнинг “Новости” агентлиги тарқатган кўра, рублнинг қиймати ўпирилиб тушаётгани сабабли қирғизистонлик меҳнат муҳожирларининг бу йил пул юбориши доллар курси бўйича ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайди.

Маълумки, Ўзбекистонда чет элда мардикорчлик қилаётган ўзбек меҳнат муҳожирлари уйларига қанча пул юборишлари ҳеч қачон айтилмайди. Аммо, рубнинг курси тушиши ҳамма меҳнат муҳожирларига бир ҳил таъсир этиши ўз-ўзидан маълум. Демак, ўзбеклар ҳам уйларига юборилаётган пулни 25 фоизга камайтиришган.

Ўтган йил Россиядаги ўзбеклар уйларига сал кам 5 млрд доллар юборишгани Россия Марказий Банки тарафидан эълон қилинган эди. Ўзбекистонда Давлат Бюджетининг даромад қисми 11 млрд доллар атрофида эканлигини ҳисобга олсак тушунамизки, Россиядан келаётган пул мамлакaт бюджетининг ярмига тенгдир!!! Яъни, Ўзбекистон мустақил давлат сифатини йўқотиб бормоқда.

Энди бу йил Россиядан 25 фоиз кам, яъни 4 млрд доллар атрофида пул келадиган бўлса, мамлакат бюджетининг 10 фоизига тенг бўлган пул йўқотамиз. Шундоқ ҳам аҳволи ғариб бўлган ўзбекларга яна ҳам қийин бўлади.