26 August 2015
01:19 - Эркин сузишга қўйилган Қозоғистон тенгеси юксалишга бошлади, ўзбек сўми эса фақат тушишни билади

Аввалги хабарларимиздан маълумки, 20 август куни эрталаб Қозоғистон ҳукумати ва Марказий Банкининг қўшма қарори билан қозоқларнинг тенгеси эркин сузишга қўйилгач, бир неча соат ичида унинг долларга нисбатан курси 200 дан 260 ларга яқинлашиб қолганди. Яъни, тенге қийматини 25 фоиздан кўпроқ йўқотди.

Мана орадан 5 кун ўтди. Кеча фондлар биржасида тенгенинг курси 5,3%га юксалди ва 1 доллар 230 тенгега тенг бўлди. Марказий Банкда эса 1 доллар 218,61 тенгега олиб-сотилмоқда.

Тенге бунчалик тез ўзини тиклаш йўлига ўтади деб ҳеч ким кутмаган эди. Аммо, шундоқ бўлмоқда. Демак, тенгени эркин сузишга қўйиш тўғри бўлган.

Ўзбек сўми эса, 20 йилдан бери фақат тушишни билади. Юксалиш тушунчаси сўм учун йўқ, чунки Ўзбекистон раҳабарларида ақл йўқ.