25 August 2015
22:04 - Ўзбекистонда ўғри қаҳрамонга айлантирилди
Икки йил муқаддам қатор коррупцион схемалари фош этилиб, ҳибсга олинган, сўнгра Ислом Каримнинг кўрсатмаси билан озод қилинган Навоий кон метталургия комбинати Бош директори Қувондиқ Санақуловга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди. Шунингдек, бу унвон Каттақўрғондаги фермер Аваз Ҳосилов, «Нуроний» жамғармасининг Андижон бўлими раҳбари Таваккал Топволдиев ва навоийшунос олима Суйима Ғаниеваларга ҳам тегибди.

Одатга кўра, мазкур мукофотга лойиқ шасхлар аввало Ватан ва халқ олдидаги буюк хизмати ва меҳнати билан жамоатчиликка яхши таниш бўлиши керак. Бири ўғри, бири аллақандай фермер ва бири қандайдир жамғарма вакили бўлган “қаҳрамон”лар таркибини тушуниш қийин. Эҳтимол, улар ўз соҳасининг билимдoн вакиллари ўлароқ яхши мутахассис ва яхши инсонлардир, аммо бугунги қаҳрамон миллатнинг қаддини кўтаришга уринган одам бўлши керак, дейди мухбиримиз.