25 August 2015
21:38 - Ўзбекистонда яна газ қувури портлади
Бугун, 25 август тушдан сўнг Тошкент-Янгиер газ магистралида порлаш содир бўлди. Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг сирдарёлик фаолларига кўра, портлашдан уни ўчириш, ёнғинни бартараф этиш тадбири ваҳималироқ кўринди. Газ қувурини таъмирлаш ишига пойтахт ва вилоят марказидан бир қанча мутахассислар жалб қилинди.

Аммо расмийлар, яъни Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодисанинг кеча, 24 августда содир бўлганини таъкидламоқда. “24 август соат 21.00да "Янгиер-Тошкент" газқувури магистралининг 157 километрида авария содир бўлди. Авария Тошкент шаҳри газ таъминотига таъсир қилгани йўқ. Жабрланганлар йўқ. Оператив чора-тадбирларни қўллаш натижасида ёнғин соат 23.40да ўчирилди. Зарар кўрган участкани таъмирлаш ишлари олиб бориляпти" дейилади вазирлик хабарида.

Бу пайтда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида ҳам кучли портлаш ва ёнғин содир бўлган ва у орадан қарийб 6-7 соат ўтиб, бартараф қилинган. Икки поратлаш ва ёнғинда инсоний талофатлар йўқ.