25 August 2015
00:50 - Ўзбекистон Россиядан Р-73Э авиацион ракеталарини сотиб олиши мумкин
РИА “Новости”нинг хабарига кўра, жанговар вазиятларда фойдаланиладиган Р-73Э авиацион ракеталар ишлаб чиқарадиган ўрис ширкати 2016 йилда маҳсулотларини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома имзолаши мумкин. Агентликка бу ҳақда “Букс” ширкати раҳбари Юрий Клишин маълум қилди. “2016 йилда ташкилот ракеталар етказиб бериш бўйича Қозоғистон, Ўзбекистон ва Куба билан шартнома тузишни режалаштирган”, деди агентлик мухбирига Клишин.

Маълум бўлишича, бу хилдаги ракеталар собиқ иттифоқ ҳудудидаги қарийб барча мамлакатлар қуролли кучларида мавжуд бўлиб, у 20 километргача баландликдаги нишонни йўқ қилишга қодир.