13 August 2015
21:10 - Навбатдаги бензин дефицити: “Ўзнефтмаҳсулот” ваҳима қилмасликка чиқармоқда
Бугун “Ўзнефтмаҳсулот” ширкатининг расмий сайтида пойтахтда бензин тақчиллиги юзасидан чиққан ваҳимани бостиришга уринди. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчларида юзага келаётган турнақатор навбатлардан дод деётган ҳайдовчиларнинг бу чақирик ҳовурини пасайтиргани йўқ. Шитркатнинг “Хавотирга ўрин йўқ!” сарлавҳали мурожаатномаси: “Муҳтарам ҳамюртлар! Айни кунларда республикамизнинг айрим ҳудудларидаги, шунингдек пойтахтдаги баъзи автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШларда) автобензинга навбатлар кузатилмоқда”, – деб бошланади.

Баёнотдан маълум бўлишича, бу вазият “Ўзнефтмаҳсулот” билан боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли юзага келганмиш. “Бензин қимматлашади” деган ваҳима билан автомобиль ҳайдовчилари олдиндан кўп миқдорда бензин сотиб олишга ҳаракат қилмоқда экан. Шу боис навбатлар юзага келибди, бунинг натижасида айрим шохобчаларда ёқилғи етказиш билан боғлиқ муаммолар келиб чиқмоқда экан.