13 August 2015
15:06 - Юсуф Жума: Анонимкачи - думалоқ туҳматномалар битувчи Жаллодбоши Ислом Каримовнинг жинси ҳақида
Жаллодбоши Ислом Каримов телевизорда яна йигирма беш йил "хизмат" этаман деганда қишлоқ аёллари йиғлаб юборишган.

- Тирик жон қолмайдику, - деб йиғлашган.

Эрлари йўқ юртда аёллар йиғлайдилар, эрлари йўқ юртни ноэр сўрайди. Алпомиш четда пайт Ултонқул подшоҳ бўлган, Барчин йиғлаган.

2007 йил декабрида "Отбозор" зиндонида қовурғаларим синиб, кўмирдай қоп қора қонга бўялиб ётганомда терговга судраб олиб келишди. Прокуратура терговчиси Акбар Орипов Прокурорнинг менга қарши қарорини кўрсатаркан, деди:

- Имзо Прокурорники, қарор "ота"ники. Биламиз, айбингиз йўқ, лекин ҳамма ёзганларингиз отанинг столи устида. Не ёзсангиз барини ўқиркан. Нима қилардингиз шу икки оёғи гўрда бўлган қари тўнғизга тош отиб, ёзибсиз, майли, яшириб қўймайсизми?! Энди Сизни ҳам, ўғилларингизни ҳам ўлдиради. Биз Сизга қарши бир сўз ҳам ёзмаймиз. Неки ёзсак, унинг фармони. . .

Акбар Орипов "ота"сининг буйруқларини бажарди, аммо мен билан Суҳбатни МХХ ёзиб олган экан, терговчи ўлдирилганини "Жаслиқ" да пайтим эшитдим.

Жаслиқда Каримовни кўпинча к**т деб сўкинардим. Қийноққа солишаркан пагонлиларга: "Оқсарой" даги к**тга айтинглар эр бўлса келиб мени отиб ташласин дердим. Тангри ҳам, пагонлилар ҳам, маҳкумлар ҳам гувоҳ. Қуйидагилар Жаслиқда битилган. Уч ярим йил қоғоз қалам бермадилар, хаёлда ёзилиб "Жаслиқ" да янграган.

Подшомиз порани яхши кўради,
Эл ризқин чўнтакка солиб юради.
Кўзи оч, ҳаттоки сўрғич кўрсатсанг
Сўрдир деб оғзини очиб туради.

***

Ер ютгур саройу олтининг билан,
Қузғундай қоп қора ботининг билан.
Нечун қопаяпсан қалбимдан, тождор,
Мени ушладингми хотининг билан.

***

Шоҳим, синанг Юсуфни, қишлоқнинг боласини,
Кўринг Қоракўлимнинг Бойкентдек қалъасини.
Меҳмонга қўй калласин едирмоқ бизда одат
Мен Сизга едираман отимнинг калласини.

***

Нега қамалдинг дерлар: Гурлаганмишман, ёраб,
Олов бўлиб саройга ўрлаганмишман, ёраб.
Қутурган подшомизнинг қутурган қизларини
Қутурган тушларида зўрлаганмишман, ёраб.

***

Бизда бўлмас кризис зинҳор
Эркакларга мардикор бозор.
Аёлларга қатортолда ва
Дубайда иш ўринлари бор.

Буларни АҚШда эслаш завқли, аммо "Жаслиқ"да ҳар бир ҳақ сўз ўлим демакдир. "Жаслиқ"да барча буйруқлар ўрисча экан, мен норозилик билдириб курашавергач, МХХнинг Жаслиқдаги бошлиқ ўринбосари Дилшод Асқаров ёнимда барчага буйруқ берди, бундан сўнг барча буйруқлар ўзбек тилида бўлсин деб.

Айтишга осон. Изоляторда қон қусганларимни ўзим биламан.

Оёғимдаги маҳкумлар ботинкасини кўрсатиб, буни Каримов кияди дердим. Сизлар ҳам киясизлар Каримовнинг -- к**тнинг ўғиллари дердим пагонлиларга. Изоляторда темир тўсиқларга икки қўлимдан осиб қўйишарди. Тунда тўшаксиз темир кароватга шундай кишанлашарди. Лекин мен ҳақиқатни сўйлайверардим. Жаслиқда амалдорлардан айримлари очиқ айтишарди: Юсуф Жума кўчада ҳам эр бўлган, ҳаммани фалонига қўйган, "Жаслиқ" да ҳам эр бўлиб қолди, ҳаммани фалонига қўйиб юрибди.

Вақти келадики, пагонлилар ҳам, маҳкумлар ҳам сўзимни тасдиқлашади.
Нега буларни ёзаяпман?!
Ўзимдан қаҳрамон ясаш учунми?!
Йўқ, Жаллодбоши Каримов!

Мен маҳкум бўлиб, бор ҳақиқатни отимни қўйиб айтдим. Сиз тождор бўлиб менга қарши бўҳтонларни аноним қилиб ёзаяпсиз.

Чунки Сиз ноэр туғилгансиз!

"Жаслиқ"да ҳар куни айтганимдек к**т бўлиб туғилгансиз, к**т бўлин яшаб ўтасиз.

Менга қарши автори ўзингиз бўлган сохта кино тайёрлатиб, тўрт йил ҳар куни намойиш қилиб нимага эришдингиз?!

Юсуфни унутдираман деб бадарға қилиб нимага эришдингиз?!
Билдингизки, эл ҳамон эслаяпди, ҳатто шеърларимни ёд олаётганлар бор.
Навбатдаги бўҳтонномалар билан нимага эришасиз?!

Тағин бир карра ноэрлигингизни, к**тлигингизни тасдиқлайсиз, холос.

Қоракўлнинг буюк халқига ҳам бўҳтон ёғдирибсиз. Чунки сиз беш минг кишилик қўшин ташлаб, катта совға ваъда этсангиз ҳам Қоракўлликлар мени яширди. Мени ҳеч ким сотмади.
Ҳаммаси уйининг тўрини менга очди, шарманда бўлдингиз.

Буюк бобомиз Амир Темур ҳам яшириниб юрган вақтларини Қоракўлда ўтказган, Асосий жангларга Қоракўлдан қўшин тўплаган. Қоракўл Ҳазрат Амир Темур ғалабаларига ҳисса қўшган буюк лашкарбоши Шайх Али Қоракўлийнинг юртидир.

Қоракўл халқидай халқ дунёда йўқ. Ўғизхон ўғизининг бузилмай қолган энг буюк қисми. Ҳеч қачон форс тили у ерга кириб бора олмаган. Ҳақиқий турк тили шу ерда қолган. Буюк Маҳмуд Қошғарийнинг луғатидаги бор сўз ортиғи билан фақат Қоракўлликлар тилида яшайди. Қоракўл ҳақиқй эрлар юрти. Қанчадан қанча йигитлар Сизнинг ёвуз малайларингиз билан ошкора олишиб, мардларча жон бердилар. Ҳеч ерда ҳеч қачон қаҳрамонлик даъво этмадилар. Ҳолбуки, имкон борида икки оғиз сўйлаб, аканг қаҳрамон деб юрган мунофиқлар беҳисоб.

Қоракўлликлар дангалчи халқ, Сизни ва Сизга ўхшаганларни к**т дейишади. Сиз миллат ва Ватан сотқинисиз. Юрт бойликларини Москвага дарё бўлса майли эди, денгиз қилиб топширяпсиз. СССР даврида ҳам ирмоқ эди. Айрим шотирларингиз - мухолифат ичидаги сотқинлар ҳам сотқинга сотилган сотқинлар - к**тнинг к**тларидир. Бу к**тлар ҳам - пирсиён мўлтонилар ҳам менга қарши бўҳтинларни сиз билан бирга битмоқда. Лекин мен уларнинг барининг кимлигини биламан. Улар мендан чексиз яхшилик кўрганлар. Бири номимни сотиб элчихоналардан грант олиб, данғинлама уйлар олган. Энди чет эл элчихоналаридан қочиб СНБ паноҳида яшаётган мўлтони.

Бўҳтончи тўдалар пешаси туҳмат,
Ҳасад оловида гупурар булар.
Бари шеърларимдан бўлган баҳраманд
Туз ичган жойига тупурар булар.

О булар сиртмоқдир миллат бўйнида,
Қодирий кўксини ўқ бўлиб тешган.
Ҳатто туғиларкан она қорнига --
Чиққан жойига ҳам тупуриб тушган.

Вақти келадики, бу кетларни ўша тупуриб чиққан жойларига тиқиб ташлайман. . . .

Сиз Кремлнинг, КГБнинг к**ти эканлигингизни, дунёга қизларини қўшган даюс эканлигингизни тахтга келганингиздан буён айтиб келаман. Эрларга баҳо бериш Сиздай к**тга қолдими?!

Сиз ҳам, малайларингиз ҳам бежазо қолмайсиз. Сўзим сўз: Сизга маҳкумлар ботинкасини кийгизаман. Ўлсангиз ўлигингиз кияди.
Мени Тангри қўллайди. Қўлимдан унча мунча иш келишини ҳеч ким билмаса ҳам Сиз яхши биласиз.
Мен Сизни руҳан енганман. . .
Жисмонан ҳам енгаман.

Шеър

Ўттиз миллион макиён

Ўттиз милён макиён
Бир товуқнинг остида.
Қарри товуқ хўроздай
Барчасининг устида.

Лочини, бургути йўқ,
Осмонида йўқ парвоз.
Худо урган бу элда
Йўқдир ҳатто бир хўроз.

Бўлса босиб товуқнинг
Эсини киритарди.
Қари товуқ чўқиб еб
Бу элни қуритади.

Қутурган, хўрозман дер,
Қўрқоқлар ардоғида.
Эрлиги қолган она
Тухумин пўчоғида.

2015 йил 10 август.