13 August 2015
14:11 - Хитой юанни яна девальвация қилди, унинг доллрга нисбатан курсини туширди
11 август куни Хитой Халқ Банки ўз миллий валютаси юанни 1,99 фоизга девальвация қилгани, бу 20 йилдан бери юанннинг биринчи марта девальвация қилиниши эканлиги, юаннинг долларга нисбатан курси ҳам туширилиб, энди $1 = 6,2298 юан бўлганини билдирган эдик.

Кеча юан яна 1,62% га девальвация қилинди унинг долларга нисбатан расмий курси яна туширилди, энди $1 = 6,3306 юанга тенг бўлди. Хуллас, Хитой иқтисодида жиддий муаммолар борлиги маълум бўлди.

Юаннинг қиймати ўзгариши дунёга таъсир қилиниши кутилган эди. Айнан шундай бўлди ҳам, 11 августда кун бўйи, 12 августда эса эрталаб Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси сал кам 200 поғанадан пастга шўнғиди, аммо кеча кечгача айнан шу куннинг тушиши тикланди ҳисоб. Кўрамиз, бугун нима бўлади.