13 August 2015
07:18 - Янги қонунга кўра, Ислом Карим Ўзбекистон фуқаролигидан чиқарилиши керак
Ўзбекистон Президенти бир қатор қонунларга, жумладан, “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунни имзолар экан, бу қонун ўзига қарши ишлашини билмаслиги мумкин эмасди Чунки, қонуннинг 21-моддасида шундай сўзлар бор: “шахс жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказганда, хорижий давлат фойдасига фаолият юритганда ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноят содир этганда фуқароликдан маҳрум қилиниши мумкин.”

Ислом Карим бутун қилган ишлари билан жамият ва давлат манфаатларига зарар етказмоқда. Айнан у раҳбарлик қилган даврда асрлар бўйича Марказий Осиёда лидерлик қилган ўзбеклар чет элларда пул ишлаб оила боқадиган мардикорлар миллатига айланмоқдалар, айнан унинг раҳбарлик қилган йиллари Ўзбекистон ўз иқтисодининг кучи билан Қозоғистон ва Туркманистондан 6-8 баравар орқада қолди, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладиган ҳолга тушди. Айнан Ислом Карим ўзбеклар қирғиз фашистлари тарафидан қирғин қилинишига, ўзбеклар руслар тарафидан қўшни мамлатларга бериб юборилган тарихий ерларидан сиқиб чиқарилаётганига кўз юмиб келмоқда.

Ўзбекистоннинг кучсиз давлатга айлантирилиши - бу минтақада ҳукмронлик қилишни давом эттириш ниятидаги Россиянинг истаги эканлигини тушунмайдиган одам ҳозир йўқ.

Шундай экан, Ислом Карим дарҳол Ўзбекистон фуқаролигидан чиқарилиши керак.